Янги йил байрами арафасида Сурхондарё вилояти ички ишлар ҳомийлиги асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга замонавий, янги уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита кўрсатмаларига асосан юртимизда “Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда. Сурхондарёда бундай эзгу амаллар ижросига тизимли ёндашилмоқда.
Бугун,
вилоят ИИБ масъуллигида Шеробод туманида қуриб битказилган 30 та 2 сотихли янги замонавий уй-жойлар Шеробод,
Ангор ва Музработ туманларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги
бўлган оилаларга топширилди.
Тадбирда
Сурхондарё вилояти ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этиб, барчани Янги йил
байрами билан қутлади ҳамда Президентимизнинг ташаббуслари билан амалга
оширилаётган халқчил ислоҳотлар натижасида бугун 30 та оила ўз уй-жойларига эга
бўлишаётганлигини таъкидлаб, оилалар Янги йилни ўз уйларида кутиб олишларини
билдирди. Қурилиш бунёдкорлик ишларининг бошида турган ИИО ходимларининг
меҳнати эътироф этилди. Шунингдек, “Ягона ижтимоий реестр”даги оилаларнинг
фарзандларига Янги йил байрами совғалари топширилди.
Янги
ташкил этилган Янги ҳаёт маҳалла марказида —
савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, китоб дўкони, тиббиёт маскани, жами
21 та умумий ҳажми 40 тонна бўлган интенсив балиқхона, бундан ташқари 3 та 50
тонналик кўл фойдаланишга топширилди.
Ушбу лойиҳаларнинг барчасида ижтимоий ҳимояга
муҳтож оилаларнинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминлашга хизмат қилади.
Тантанали тадбирда сўз олган нуронийлар Президентимизнинг бағрикенглик сиёсати ҳамда халқимизга ғамхўрлиги сабаб оилалар камбағалликдан чиқиб, фаровон турмуш тарзига ўтаётганлиги учун давлатдан миннатдор эканликларини таъкидлашди.