Янги йил байрами арафасида Музработ туманида янги кўприк фойдаланишга топширилди
Музработ туманининг
"Гулистон", "Боғи эрам", "Файзиобод", "Моҳият"
ҳамда "Чегарачи" маҳаллаларига олиб борувчи кўприк белгиланган ҳажмдан
оғир бўлган юк машиналарининг қатнови боис таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги
натижасида 4-сектор аҳолиси қолаверса бу эрдан ўтиб қайтувчилар учун жуда катта
муаммо ва ташвиш туғдираётган эди.
Шу боис ҳудудда
истиқомат қилувчи фуқаролар бир-неча йиллар давомида ушбу муаммонинг эчимини ҳал
этиб беришларини сўраб тегишли идораларга мурожаат қилганлар.
Бугун эса халқнинг
азалий орзуси ушалди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги
ПҚ-465-сонли қарорига асосан Музработ туманида жойлашган 4Р102 «Жарқўрғон ш.-Навбаҳор
к.-Болдир к.-Келиф к.» автомобил йўлининг 62 км қисмидаги кўприкни реконструкция
қилиш натижасида замонавий тарзда янги кўприк мустаҳкам қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид
Исмоилов, туман ҳокими Абдурашид Исмаилов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими
ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона вакиллари қолаверса, маҳаллий аҳоли, нуроний
отахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Очилиш тадбирида
вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “кўпчиликнинг узоғини яқин қилувчи ушбу кўприк барчага
муборак бўлсин!”- дея, тилак билдирди. Бундан ташқари тадбирда сўз олган нуронийлар
янги қурилган кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини сўраб
дуо қилишди ҳамда ушбу кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорчиликларини
билдиришди.
Нуроний отахонлар
кўприкни очиб берувчи рамзий тасмаларни кесишиб, унинг биринчи фойдаланувчилари
бўлишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати
2 млрд 850 млн сўмни ташкил этиб, қурилиш ишлари "Сурхон сервис барака"
МЧЖ томонидан амалга оширилди.