15 Май 2021 йил 439

Нексия ўрнига Ласетти олиб беришни ваъда қилган фирибгарнинг фириби фош бўлди

Олтинсой туманида 2021 йил 13 апрель куни туман ИИБ ТБдан тушган ҳужжатларга кўра, 2020 йил 28 июнь куни туманнинг “Жилибулоқ” маҳалласида яшовчи, Х.Бекмурод туманнинг “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи, Қ.Тухтага Нексия русумли автомашинасини сотиб, ўрнига Ласетти русумли транспорт воситасини сотиб олиб беришни ваъда қилиб, Нексия русумли автомашинасини 43.000.000 (қирқ уч миллион) сўмга сотиб юбориб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. Фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириб, пулларини олиб ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган Х.Бекмуродга нисбатан 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech