28 Июл 2021 йил 921

Нега ИИБга ёлғон хабар берди ёхуд ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир.

Ангор туманида 2021 йил 23 июнь куни Музработ тумани “Чегарачи” маҳалласида яшовчи, Университет талабаси, Х.Самандар “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, унда туман ҳудудидаги Жарқўрғон ва Музработ туманларини боғловчи чоррахада, ўзининг бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини йўл четига қўйиб, қариндошининг уйига кириб чиққан вақтида, “Spark” русумли автомашинаси жойида йўқлигини ва машинаси ичида 2000 (икки минг) АҚШ доллар пуллари борлигини билдириб автомашинасини топиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Х.Самандарнинг ушбу мурожаати асосида, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, Х.Самандар “Spark” русумли автомашинаси олиб қочилганлиги тўғрисида ёлғон хабар берганлиги, автомашинасини таниши Э.Фазлиддиндан қарз сифатида олган 5000 (беш минг) АҚШ доллар пулларни 23 июнь куни уйига олиб бориб бериб, кейин автомашинасини олиб кетишини айтиб, “Spark” русумли автомашинасини Э.Фазлиддинга ўзи бериб юборганлиги аниқланган. Ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, ёлғон хабар берган Х.Самандарга нисбатан 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech