5 Ноябр 2024 йил
478
Эндиликда, Скутер ва мопедлар давлат рақам белгисига эга бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномалари орқали бошқарилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан барча шаҳар ва туманларда мопед, скутер ҳамда шу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш учун белгиланган талаблар мазмун моҳиятини етказиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июль кунидаги "Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 393-сон қарори билан белгиланган меъёрлар тушунтирилмоқда.