Назоратсиз юрган вояга eтмаганларга ИИБ ходимлари тамонидан ғамҳўрлик кўрсатилди
Жорий йилнинг 16 февраль куни Денов тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ходимлари Денов туман марказий буюм бозорида назоратсиз ва қаровсиз юрган Узун тумани “Ёшлик” МФЙ Ёшлик кўчаси 12-уй
9-хонадонда яшовчи вояга етмаган ака-укаларни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштиришган.
Марказда вояга етмаганлар билан масъул ходимлар томонидан профилактик сухбат олиб бориш жараёнида онаси Н.Саидова фарзанд тарбиясига етарли даражада эътибор қаратмаганлиги сабабли, улар дарс машғулотларига жалб этилмагани яшаш хонадонидан доимий равишда рухсатсиз, бемақсад чиқиб кетаётганлиги аниқланиб амалий чораларга киришилди. Марказ ходимлари иштирокида ушбу вояга етмаганлар яшаш ҳудудига олиб борилиб, туман Ҳокимлиги вакиллари, “Ёшлик” маҳалла фаоллари, 1-умумий ўрта таълим мактаб рахбарияти ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида фуқаро Саидова Нурнисога у фарзанд тарбиясига масъул эканлиги, болаларини келажаги учун жавобгарлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати