Назоратсиз юрган болалар оиласига масъуллар иштирокида қайтарилди
Бойсун туманида яшовчи фуқаронинг вояга eтмаган фарзандлари 2007 йилда туғилган Б.И, 2008 йилда туғилган Б.У ва 2012 йилда туғилган Б.Яларни қаровсиз ва назоратсиз қолдирганлиги юзасидан жорий йилнинг 12 январь куни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси бошлиғи майор А.Худойбердиев, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ўринбосари капитан Н.Арамов, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи катта лейтенант М.Жўраева ҳамда жамоатчилик билан бирга фуқаронинг вояга етмаган фарзандларининг руҳий ва психологик ҳолатларини ўрганиш мақсадида психологик суҳбат олиб борилди.
Олиб борилган суҳбатдан мақсад уларнинг руҳиятига салбий ўзгаришлар ва руҳий тушкунлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва коррекция қилишдир. Улар масуъллар иштирокида оиласига қайтарилиб вояга етмаганларнинг отаси билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, уларнинг қаровсиз ва назоротсиз қолишларини олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, мураббий ҳамда психолог бириктирилиб, турли фан ва спорт тўгаракларига жалб этилди.