10 Июн 2024 йил 294

Назорат остидаги ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсад қилинди

2024 йил 10 июнь куни Шеробод тумани Aхборот-кутубхона маркази ходимлари Ш.Умаров ва Д.Маманазаровалар ва туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори капитан Қ.Қурбонназаровлар томонидан Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, назоратдаги ёшларнинг китоб мутоласига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида тумандаги Ахборот кутубхона марказида китоб ҳамда QR-кодли электрон кутубхона тарғиботи ўтказилди.

Тадбир давомида Пробация назорати остидаги ёшларга Aхборот-кутубхона маркази тўғрисида қисқача маълумот берилиб, мустақил ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишлари ва келажакда жамиятимиз тараққиётига хизмат қиладиган инсонлар бўлиб, этишлари юзасидан кутубхона ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўтказилди.

Text to speech