Навбатдаги психологик учрашув руҳий-эмоционал ҳолатларнинг профилактикасига бағишланди.
Сурхондарё вилоятида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида жамоада соғлом муҳитни шакллантириш ва руҳий-эмоционал ҳолатларнинг профилактикасига бағишланган навбатдаги тадбир ўтказилди.
Ҳарбийлаштирилган назоратчилар ва қоровуллик бўлинмалари
ходимлари иштирокида ўтказилган машғулотда психолог мутахассислар томонидан руҳий
саломатликнинг аҳамияти, ижтимоий-психологик муҳитни барқарор сақлаш, хизматдаги
зиддиятларнинг олдини олиш ва уларни самарали ҳал этиш йўллари юзасидан психологик
маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун махсус психологик тренинг
ҳам ташкил этилди. Тренинг давомида гуруҳли машғулотлар, ролли ўйинлар, жамоавий
мулоқотни яхшиловчи топшириқлар бажарилди. Бу орқали ходимларнинг бир-бирига нисбатан
ишончи, ўзаро ҳурмати ва ҳамжиҳатлик руҳини янада кучайтириш мақсад қилинган.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишди.