20 Октябр 2025 йил 135

Навбатдаги психологик тренинг ўтказилди

Ички ишлар органлари тизимида ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, руҳий барқарорликни таъминлаш ҳамда хизмат давомида учрайдиган стресс ҳолатларига бардош бериш кўникмаларини шакллантириш мақсадида мунтазам психологик машғулотлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Денов тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари иштирокида вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тассарруфидаги Ҳайрабод гарнизонидаги ҳарбий қисм психолог мутахассиси томонидан  психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Мутахассислар томонидан ходимларга стрессни бошқариш, эмоционал зўриқишларнинг олдини олиш, хизматда ва кундалик ҳаётда тўғри коммуникация ўрнатиш усуллари юзасидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Тренинг жараёнида интерактив услублар, ролли ўйинлар, жамоавий муҳокамалар ва тест синовларидан фойдаланилди.

Бу каби тадбирлар тизим ходимларининг психологик тайёргарлигини ошириш, хизмат самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech