14 Май 2021 йил 527

Нашани эккан Шерали қўлга олинди

Денов туманида 2021 йилнинг 8 апрель куни соат 13.20 лар чамасида, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд тезкор бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Сохибкор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Б.Шерали томорқасида, 35 туп “Наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 12 апрель куни Б.Шералига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гиёҳванд моддаларни парваришлаб, уни сотиш орқали бойлик орттиришни мақсад қилган Б.Шерали қонун олдида жавоб берадиган бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech