23 Май 2021 йил
505
Нашани экиб парваришлаётган Ринат тезкор тадбирда қўлга олинди
Денов туманида 2021 йилнинг 1 май куни соат 12.30 да, туман бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан “Қора дори 2021” тадбири давомида, туманнинг “Қуёшли юрт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, У.Ринатнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасида жами 3 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. 8 май куни У.Ринатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати