15 Июн 2020 йил 623

“Наша” ўсимлигини парваришлаган шахс жавобгарликка тортилди

Денов туманида 2020 йил 3 июнь куни, вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Даштичинор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Н.Ж.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасига жами 14 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 11 июнь куни “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётган шахс Н.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech