27 Июн 2020 йил 557

“Наша” ўсимлиги парвариши тақиқланган ўсимликлар сирасига киради

Денов туманида 2020 йилнинг 12 июнь куни, вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Даштичинор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи Г.М.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томарқасига 35 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 23 июнь Г.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech