“Наша” экканлар аниқланиб, жиноий жавобгарликка тортилди
Денов туманида вилоят ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Т.Т.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасига 6 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Шунингдек, туманнинг “Даштичинор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Б.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасидан 5 туп “Наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур жиноятни содир этган Т.Т. ҳамда М.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати