17 Ноябр 2021 йил 561

“Намуна” маҳалласи аҳолисининг бандлигини таъминлаш бош мақсад қилиб олинди

Куни кеча Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов Жарқўрғон туманининг 3-сектор ҳудудига қарашли “Намуна” маҳалласида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Мазкур ҳудуд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 август кунидаги ПҚ-5214-сонли қарори "Маҳаллада тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида корпорацияларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра "Намуна" маҳалласи ҳам киритилган. Ушбу маҳалла ҳудудида 646 та хонадон бўлиб, унда 1069 та оилада 3902 нафар фуқаролар истиқомат қилишади.
Ҳозирда мазкур маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида, бир қатор лойиҳалар асосида ишлар ўрганилмоқда.
Ушбу маҳалланинг ҳоким ёрдамчисига кўмаклашиш мақсадида, вилоят ИИБ бошлиғи ташаббуси билан тегишли чора-тадбирлар режалаштириб олинди. Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишилди.
Келажакда ушбу маҳаллада аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, даромад манбаини ошириш, маҳаллабай драйверларини ишлаб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech