29 Октябр 2021 йил
409
Наманганлик шахс фирибгарлик жиноятини содир этди
Термиз туманида 2021 йил 21 август куни, туманнинг “Сабзипоя” маҳалласида яшовчи, И.Диёр (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 12 декабрь куни ўзига тегишли бўлган 2011 йилда ишлаб чиқарилган Дамас русумли автомашинасини, Наманган вилоятида яшовчи, Б.Собир 50.000.000 (эллик миллион) сўмга савдолашиб олиб кетиб, пулни 2021 йил 12 февраль кунига қадар олиб келиб беришини ваъда қилиб, ушбу автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган. Мазку ҳолат юзасидан 14 октябрь куни Б.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати