20 Декабр 2021 йил
445
Музработлик қидирувдаги шахс Ангор туманида қўлга олинди
Музработ туманида 2021 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, Н.Дилшод (исм шариф ўзгартирилган) 17 ноябрь куни, тумани ИИБ ходимлари томонидан Ангор туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати