14 Март 2022 йил 350

Музработдаги 3-секторда тиббий кўрик ва сайёр қабул ташкил этилди

Ҳудудларда 3-сектордаги амалга оширилган ишлар натижасини ўрганиш давом этмоқда. Вилоят ИИБ ишчи гуруҳининг ўрганиш манзили Музработ Меҳнатобод, Янги диёр, Янги ер, Дарбанд ва Юртим жамоли маҳаллалари бўлди.
Ўрганиш давомида маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ечимига этибор қаратилди.
Даставвал, сектор ҳудудидаги “оғир маҳалла” тоифасига киритилган “Янги ер” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш учун сайёр қабул ташкил этилиб, 93 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. 6 таси жойида ҳал этилди.
Ўтказилган суҳбатлар жараёнида ушбу маҳаллаларда яшовчи ишсиз шахслар шу жумладан, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқаролар билан суҳбатлашилди. 2 нафар ёш ва 4 нафар аёлнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Шундан сўнг, туманнинг Меҳнатобод ва Юртим жамоли маҳалласилари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан суҳбат ўтказилди. Е-auksion электрон платформаси орқали аукционга қўйилган ва ютиб олган ёшлар ва ишсиз фуқаролар билан мулоқотда бўлиниб, уларнинг келгусидаги режалари билан танишилди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан вилоятдан бириктирилган сектор аъзолари билан биргаликда ижтимоий оғир аҳволда яшаётган 4 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва 1 та фуқарога ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинкаси берилди.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган меҳнат ярмаркасида жами тумандаги 115 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1 317 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Унда тумандаги корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига 8 нафар фуқарога ишга жойлашиш йўлланма берилди, 28 нафар фуқароларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, бундан ташқари мутахассислиги бўлмаган 20 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқиш учун ҳам йўлланма берилди.
Бундан ташқари кам таъминланган ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан 4 тасига енгил реконструкцияли иссиқхона қуриб бериш учун маблағлар ажратилди ҳамда 1 нафар фуқарога тикув машинкаси берилди.
Бошқа ҳудудларда бўлгани каби бу ерда ҳам тиббий кўрик ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech