26 Ноябр 2021 йил 676

Музработда, хонадон ўғриси аниқланди

Музработ туманида 2021 йил 29 октябрь куни туманнинг “Янги диёр” маҳалласида яшовчи, Д.Исмигул туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28 октябрь куни соат 15:30 ларда, номаълум шахс яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб меҳмонхонасида бўлган 100 (юз) АҚШ доллари, 605.000 (олти юз беш минг) сўм пул, 1 дона “RedMi” русумли телефон аппарати, “Humo” пластик картаси ҳамда аёллар ҳамёнини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғрилик жиноятини Музработ туманида яшовчи Е.Самира содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 5 ноябрь куни Е.Самирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech