27 Январ 2023 йил 516

Музработда Қўшмачининг “қўшгани” қимматга тушди

Музработ туманида 2023 йил 16 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, 9 январь куни соат 17-30 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу туманда яшовчи, муқаддам жиноят содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиб судланган, Ю.Шоира (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг илгари қилган жиноий қилмишидан тўғри хулоса чиқармасдан,  яшаш уйида, 100.000 (бир юз минг) сўм пул эвазига, Музработ туманида яшовчи, Ю.Матлуба ва Термиз шаҳрида яшовчи, Ш.Асрорларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 16 январь куни Ю.Шоирага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech