23 Сентябр 2021 йил 451

Музработда қидирувдаги безори тозалаш тадбирида қўлга олинди

Музработ туманида 2021 йил сентябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Шаффоф” маҳалласида яшовчи, И.Фозил 16 сентябрь куни туман ҳудудида ўтказилаётган ўқув машғулоти ва тозалаш тадбирлари давомида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech