18 Август 2021 йил 442

Музработда ўз уйида қиморхона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Музработ туманида 2021 йил 27 июль куни соат 18.00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан, ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи, П.Бурхон яшаш уйида, қиморхона ташкил этиб, туманнинг “Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар, Э.Нурали, Б.Асрор, Ч.Хусан ва туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида яшовчи, С.Каримларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, ўзи ҳам улар билан бирга қимор ўйнаётганликлари аниқланиб, 350.000 (уч юз эллик минг) сўм пуллар ва 108 дона ҳар хил турдаги карталар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. 6 август куни П.Бурхонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech