20 Ноябр 2024 йил 664

Музработда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди

Музработ тумани 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида "Музработ туманида долзарб 50 кун" тадбири юзасидан туманда ажрим ёқасига келиб қолган, шаръий никоҳдаги, низоли оила вакиллари, жиноят содир қилган, пробация ҳисобида турган аёллар билан учрашув ўтказилди. Унда  вилоят ҳокими ўринбосари Зулхумор Хидирова, вилоят реабилитация бўлими бошлиғи М. Хафизова, туман ҳокими ўринбосари С. Бердиева, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Р. Собиров ҳамда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХКМБ катта инспектори подполковник А. Қодировалар  иштирок этишди. Учрашувда маҳалла фаоллари иштирокида 3 та оила яраштирилди. Низоли оила вакиллари, пробация ҳисобида турган аёлларга профилактик суҳбатлар олиб борилди

Text to speech