19 Феврал 2022 йил 410

Музработда, автомашинанинг ойнасини синдириш йўли билан ўғирлик жинояти содир этилди

2022 йил 30 январь куни Музработ туманида яшовчи, С.Санамбону (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 27 январь куни соат 23:30 ларда, номаълум шахс маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида қаровсиз ҳолда қолдирган, ўзига тегишли Спарк русумли, автомашинасининг олди ойнасини синдириш йўли билан очиб автомашина салонида бўлган 600.000 (олти юз минг) сўм пуллари, фуқаролик паспорти, ўғлининг туғилганлик гувоҳномаси, 5 дона пластик картаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва меҳнат дафтарчаларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, Д.Далер содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 6 февраль куни Д.Далерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech