10 Апрел 2023 йил 302

Музработ туманининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун ифторлик дастурхони ёзилди

Рамазон ойи Қуръони карим барокати, гўзал хулқнинг фазилатлари билан зийнатланган муқаддас ойдир. Бу улуғ ойда қилинаётган дуолар ижобат бўлади, ибодат ва хайрли амалларнинг ажри юксалади. Эътиборлиси, ушбу муборак ойда элимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

Музработ тумани 3-сектор "Янгиер" маҳалласи фуқаролари учун "Орият" маҳалласида жойлашган "Дийдор ширин"  тўйхонасида ва "Йўлчи" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган фуқаро хонадонида  ифторлик дастурхони ёзилди.

Унда  вилоят 3- сектор раҳбари Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов,  сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Ш.Нармуратов, маҳалла нуроний отахон ва онахонлари иштирок этдилар.

Ифторликка йиғилганлар қўлларини дуога очиб Муҳтарам Юртбошимизнинг халқимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларига соғликларига, тинчлигимиз, мустақиллигимиз абадий бўлишини сўраб дуолар қилишди.

Text to speech