10 Июл 2022 йил 635

Музработ туманидаги МЧЖдан пул ўғирлаган шахс, ишчиси бўлиб чиқди

Музработ туманида 2022 йил 1 июл куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, 2022 йил 6 июнь кунида Термиз туманида яшовчи, Музработ туманидаги Масъулияти чекланган жамият раиси С.Самандар (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга берган билдириш хатида, номаълум шахс 20 май куни ушбу МЧЖга қарашли бўлган маъмурий бинонинг орқа томонида жойлашган деразаси орқали кириб, у ерда турган сейфдан 4.200.000 (тўрт миллион икки юз минг) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Музработ туманида яшовчи, ушбу МЧЖ ишчиси, Д.Даврон содир этганлиги аниқланган. Бундан ташқари Д.Даврон 2022 йил 7 июнь кунида ушбу МЧЖ ҳудудига ғайриқонуний равишда кириб, 2.800.000 (икки миллоин саккиз юз минг) сўмлик 1 дона сув насос ва 1 дона паятникларни ўғирлаб кетганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 01 июл куни Д.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech