17 Июн 2022 йил 312

Музработ туманидаги “Янги диёр” маҳалласида “бешлик” асосида, “Сайёр қабул” ташкил қилинди

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги “Янги диёр” маҳалласида хизмат олиб бораётган “бешлик” яъни маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда маҳалланинг фуқаролар кўп тўпланадиган гавжум жойида фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатларини жойида ўрганиш мақсадида, сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, аҳоли томонидан қилинган мурожаатларнинг ижросини ижобий ҳал қилиш масаласи кўрилди. Муддат талаб қиладиган ҳамда катта маблағ талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси масъуллар томонидан алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, маҳалла фуқароларига буклет ва визиткалар тарқатилди.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганишга қаратилган “Сайёр қабул”лар воҳанинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech