Музработ туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масаласи бўйича профилактика инспекторлари билан туман хокими учрашув ўтказди.
Юртимиз бўйлаб 15 июл кунидан 15 август кунига қадар ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, туман ички ишлар бўлими биносида Музработ тумани ҳокими А.Маматқулов ва туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуровлар иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда жиноятларнинг сабаблари, келиб чиқиш
ҳолатлари таҳлил қилинди. Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш борасида туман ҳокими А.Маматқулов маҳалладаги профилактика инспекторлари,
ҳамкор идоралар масъуллари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган
камчиликлар юзасидан танқидий фикрлар билдирди.
Йиғилишда ҳамкорликда жиноятларнинг олдини олишда амалга оширладиган келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.