Музработ туманида жиноятчилкнинг, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Президентимизнинг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросига бағишлаган тадбирда “маҳалла еттилиги”, ҳуқуқ тартибот идора ходимлари ва нуронийлар иштирок этишди.
Йиғилишда маҳалларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли, айниқса ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув меҳанизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳалларда ҳал этиш борасида самарали чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида туманда содир этилган жиноятларга ҳам эътибор қаратилиб, бошқа ҳудудларда бундай жиноятларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.