26 Июл 2024 йил 360

Музработ туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида йиғилиш ташкид этилди.

Республикамиз ҳудудида ўтказилаётган “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида, “Сурхондарё тажрибаси” асосида Музработ туманидаги оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ажримларини олдини олиш, ажрим ёқасидаги ва низоли оилалар билан тизимли равишда иш олиб бориш мақсадида, Музработ туман ҳокимлиги биносида, туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуров, туман Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Сайёра Бердиева, туман Оқила аёллар кенгаши раҳбари Ф.Нормаматова, туман Имом хатиблиги бош отинойиси О.Нормуродова, маҳалла Хотин-қизлар фаоллари, отинойилари ҳамкорлигида 23 та ажрим ёқасига келиб қолган 15 та низоли оилалар билан муҳокама суҳбатлари ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида улардан 19 та низоли ва ажрими ёқасидаги оилалар яраштирилишига эришилди. Шуниндек ҳар бир маҳалаларда отинойилар, ҳожи оналар, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ИИБ профилактика инспекторларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни низоли, ажрим ёқасидаги оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиши йўлга қўйилди.

Text to speech