9 Август 2025 йил 375

Музработ туманида тунги рейдлар ўтказилиши давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-01-сонли Қарори ижроси юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириклар ижросини таъминлаш мақсадида, Музработ туманида “Хавфсиз ва соғлом юрт” ҳамда "Ҳамкор" тезкор профилактик тадбирлари доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилаёган тезкор профилактик тадбирларда туман прокурори И.Хўжамуродов ва туман  ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров иштирок этиб, туманда криминоген вазиятни барқарор сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизимини амалга оширишга қаратилган тадбирлар олиб борилди.

Text to speech