21 Сентябр 2022 йил 406

Музработ туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш борасида, аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда қонуний ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Х.Кетмонов томонидан, Музработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган 14 та жиноят ишлари бўйича жами 22 нафар процесс иштирокчилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида бошқарма бошлиғи И.Х.Кетмонов жиноят ишлари бўйича жиноят содир этган шахслар, жабрланувчи ва бошқа процесс иштирокчилари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муомоли ҳолатларни (жумладан, моддий зарарни қопланиши, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларни кейинги тақдири, илгаридан жанжаллашиб келаётган шахсларни яраштириш, ЙТҲ билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича автомашиналарни жарима майдончасига жойлаштириш ва чиқариш тартиби, жинсий эркинликга қарши қаратилган жиноят ишлари бўйича тегишли маълумотларни ошкор қилмаслик ва х.к) синчковлик билан ўрганиб, процеес иштирокчиларининг муоммоларини қонуний тартибда ва белгиланган муддатларда ўрганиб чиқиб, қонуний ҳал этиш чоралари кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, процесс иштирокичларини қизиқтирган саволлар бўйича ҳам ҳуқуқий тушунчалар бериш билан бирга фуқаролар томонидан келгусида тергов органи билан боғлиқ бирор бир муоммоли масалалар юзага келганида, Тергов бошқармаси раҳбарларига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилиб, хизмат ва уяли телефон рақамлари қайд этилган визиткалар тарқатилди.

Text to speech