13 Феврал 2025 йил 740

Музработ туманида Сурхондарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ташкил этилди.

2025 йил 13 февраль куни Музработ тумани “Ат-Термизий” маҳалласида жойлашган Музработ туман полетехнукумида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида, Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник А.А.Худойбердиевнинг навбатдаги “Сайёр қабули” бўлиб ўтди.

“Сайёр қабул”да 26 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 14 та мурожаатлар қабул қилинди. Фуқаролар томонидан қилинган мурожжатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 11 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга йўналтирилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech