21 Июн 2025 йил 1478

Музработ туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарилигида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси, тумандаги криминоген вазият танқидий муҳокама қилинди.

Бугун Музработ туман Ат Термизий маҳалласида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, тумандаги криминоген вазият муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишида, туман ва маҳалла еттиликлари,  нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан маҳалла еттилигига ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech