28 Январ 2024 йил 585

Музработ туманида спортнинг волейбол тури бўйича ўсмир ўғил-қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Жорий йилни 26-27-январ кунлари Сурхондарё вилояти Музработ тумани спорт мактабида спортнинг волейбол тури бўйича U-14  ўсмир ўғил-қизлар ўртасида вилоят ИИБ бошлиғининг соврини учун вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг шаҳар-туманларидан 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Муросасиз кечган мусобақа натижасига кўра ўғил болалар ўртасида:

1- ўрин Музработ тумани

2- ўрин Олтинсой тумани

3- ўрин Шўрчи тумани

Қиз болалар ўртасида

1-ўрин Музработ тумани

2-ўрин Денов тумани

3-ўрин Шеробод тумани жамоалари эгаллашди.

Ғолиб бўлган жамоаларни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, федерация раиси ўринбосари Мурод Болтаев ҳамда Музработ тумани ИИБ бошлиғи табриклаб, Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармасининг I-II-III-даражали дипломлари ва ҳомийлар томонидан ажратилган кубок, қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Ғолиб бўлган жамоа аъзоларидан Сурхондарё вилояти терма жамоаси шакллантирилди.

Text to speech