15 Феврал 2024 йил 324

Музработ туманида сайёр тиббий кўрик қабули ташкил этилди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Исмаилов Тимур Камалатдиновичнинг ташаббуси билан 2024 йил 15 февраль куни Музробот туман Яккатол маҳалласида вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлими ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолини чуқурлаштирилган сайёр профилактик тиббий  кўрик ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр тиббий кўрик қабулида жами 455 нафар фуқаролар вилоят ИИБ Даволаш профилактика муассасаси Тиббиёт бўлими  поликлиникаси ва вилоят ССБ етакчи  тор мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  Тиббий кўрик вақтида  жами 293 нафар фуқароларда бирламчи касалликлар аниқланди. Аниқланган касалликлар бўйича 86  нафарини муаммолари  сайёр қабулни ўзида тор мутахассис шифокорлар томонидан ижобий хал этилди. Қолган 155 нафари  амбулатор ва 132 нафари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг Даволаш профилактика муассасаларида стационар тартибда даволаниш тавсия этилди.

Text to speech