21 Феврал 2025 йил 904

Музработ туманида сайёр чуқурлаштирилган тиббий кўрик қабули ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига асосан юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлар борасида бир-бирини тўлдирадиган механизм фаолияти йўлга қўйилди десак муболаға бўлмайди. Буни биргина  Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир аҳволдаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган улкан ҳайрли ишлар мисолида кўриб турибмиз.

Жорий йилнинг 21 феврал куни  Сурхондарё вилоятининг Музробод тумани Гулистон маҳалласи худудидаги 48-сонли оилавий поликлиникада, маҳаллада доимий истиқомат қилувчи аҳоли учун, вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими поликлиникаси мутахассис шифокорлари иштирокида  чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Эзгу амал давомида  65 нафар фуқаролар УТТ текширувларидан, 70 нафар фуқаролар ЭКГ текширувидан ўтказилди. Бундан ташқари 75 нафар фуқаролардан умумий қон ва пешоб тахлиллари олиниб, тахлиллар, УТТ, ЭКГ ва бошқа тиббий текширув натижаларига асосан тегишли мутахассисларга йўналтирилди. Қолаверса невролог, психиатр, отариноларинголог, офталмолог, жаррох, генеколог, педиатр, онколог, кардиолог ва терапевт кўрикларидан жами 210 нафар фуқаролар ўтказилиб, тиббий кўрик натижасига асосан 42 нафар беморларни вилоят ҳамда туман миқёсидаги шифохоналарда, 101 нафари амбулатор тартибда даволанишлари лозимлиги такидланди ва амалий ёрдам кўрсатилди. 67 нафар фуқароларга шикоятлари асосида тиббий маслахатлар берилди.

Чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик давомида маҳаллада ётиб қолган ўзгалар ёрдамига мухтож  беморларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг соғликлари мутахассис шифокорлар томонидан назоратдан ўтказилди.

Text to speech