18 Март 2022 йил 378

Музработ туманида, Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар профилактик огоҳлантирилди.

Жорий йилнинг 17 март куни, Музработ тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Музработ тумани ИИБ биносида туман прокуратураси масъул ходими, туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи, туман ИИБ тергов гуруҳи катта терговчиси ҳамда туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспекторлари иштирокида туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахслар билан келгусида қайта жиноят содир этилишининг ва фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлиб қолишининг олдини олишга қаратилган, йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, сўз олган масъуллар томонидан Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар такрорий жиноят йўлларига кириб кетаётганлиги танқид қилиниб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар яна бир бор профилактик огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech