27 Июл 2023 йил 394

Музработ туманида Пробация назоратида турган шахслар учун Сайёр суд ташкил этилди.

Биламизки таҳлиллар статистик маълумотлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини аниқлаш ва шу асосда зарур чораларни  белгилаш имконини беради. Маълумотларга кўра 2023 йилнинг 5 ойи мобайнида шаҳар ва туман ИИБ пробация гуруҳлари ҳисобида турган назоратдаги шахслар томонидан жами 23 та  қайта жиноятлар содир этилган. Бу эса ҳудудларда креминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтиришни тақазо этмоқда. Музработ туманида ташкил этилган сайёр суд ва маънавий-маърифий тадбирда жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган чоралар белгиланди.

Хабарингиз бор Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи  Музработ тумани аҳолисининг муаммоларини бартараф этиш инфратузилмани яхшилаш  шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, ирригация ва мелиорация, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалар ечимига масъул этиб белгиланган. 150 минг нафардан ошиқроқ аҳоли истиқомат қилаётган туманда ижтимоий шароити оғир, жиноятга мойил шунингдек давлат ғамхўрлигига муҳтож аҳоли вакиллари билан манзилли ишлар ташкил этилмоқда. Тумандаги 10-сонли мусиқа ва санъат  мактабида вилоят ва туман мутасаддилари назорат остидаги шахслар иштирокида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Кишиларни огоҳликка чорлайдиган маълумотлар ўртага ташланди. Шундан сўнг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жиноят ишлари бўйича  Музработ туман суди томонидан Ички Ишлар Органлари Пробация гуруҳи  ҳисобида турган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо берилди. Айтиш керакки Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Мазкур йўналишдаги саъй ҳаракатлар натижасида айниқса одил судловга, адолатли қарорлар қабул қилинишига эришилиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатлари ҳимояланмоқда. Жамиятда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб тузалиш йўлига ўтганларни қўллаб - қувватлаш,  ижтимоий аҳволини яхшилашга йўналтирилган ишлар ҳам изчиллик билан давом эттирилаяпти.

Сайёр суд жараёнида 10 нафар фуқарога  тайинланган жазо муддатини ўташ давомида тақиқ чеклов ва мажбуриятларга амал қилиб меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги учун уларга инсонварварлик тамойили қўлланилиб, белгиланган жазодан муддатидан илгари озод этилди.

Шунингдек берилган имконият ва билдирилган ишончни суистеъмол қилиб қайта жиноят содир этган шахсга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди. Сайёр суд якунида шартли равишда озод этилаётган фуқаролар томонидан қайта жиноят содир этиш ҳолати такрорланса қонунчилигимизда белгиланган тартибга кўра ўталмай қолган жазо муддати қўшилган ҳолда чора белгиланиши тушунтириб ўтилди. Шу аснода Ички ишлар органлари тизимида назоратда турган шахслар ҳамда қизил тоифага киртилган ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган меҳрини ошириш мақсадида уларга бадиий китоблар совға қилинди. Шундан сўнг  тадбир иштирокчилари учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Кечиримли бўлиш, рахм, меҳр кўрсатиш адашганларга имкон бериш бу жамиятимизда қарор топган инсонпарварлик тамойилининг амалдаги ифодасидир. Судлар томоидан  билдирилган ишонч ва берилган имконият киши зиммасига масъулият ҳам юклайди. Ана шу бурчни теран англаган инсон эса аввало оиласи қолаверса жамият олдида ёруғ юзли бўлишига шак-шубҳа йўқ.

Text to speech