13 Июл 2024 йил 550

Музработ туманида “Оила-муқаддас қўрғон” шиори остида, ажрим ёқасидаги нотинч оилалар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди.

Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Унинг акси бўлса-чи? оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи ва ҳаловати йўқолади, у алал оқибат чуқур таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади. Оиланинг тинчлигини сақлашда, оила аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширин сўзли бўлиши, шу билан бирга, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этади.

Азалдан муқаддас даргоҳ саналган оилага ва келажак авлодга эътибор бериш халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлиб келган. Аждодларимиз қадимдан мустаҳкам оила қуриш, насл соғломлиги, болаларни адолатли шароитларда комил инсон қилиб тарбиялаш орзуси билан яшаб, доимо шунга интилган. Оила юксак инсоний қадриятларни, қариндош-уруғ, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар муносабатидаги энг яхши анъаналарни ўзида мужассам этгани учун ҳам эъзозланади. Ўзбек оиласи айнан мана шундай маънавий қадриятлар асосига қурилгани учун ҳам дунё халқларини ҳайратга солиб келаётир. Оила билан боғлиқ анъаналаримиз бизнинг бебаҳо бойлигимиз ҳисобланади. Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида ўзига хос ижтимоий вазифани бажаради. Республикамизда оилага эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Албатта, оиланинг ҳуқуқий асосини қонуний никоҳ ташкил этади.

Маҳаллаларда ташкил этилган “еттилик” фаоллари томонидан ҳудудда ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган оила аъзоларига қўлланиладиган ижтимоий профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, маҳалла фаоллари билан биргаликда улар билан якка тартибдаги профилактик тушунтириш ишларни амалга ошириш, ҳудудда миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш йўналишларида узвий ҳамкорлик янада кучайтирилди.

Республиканинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, унга кўра жорий йилнинг 5 июл кунидан 5 август кунига қадар кенг қамровли "Турмуш" профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Бунинг биргина мисоли сифатида Музработ тумани хокимятида туман ИИБ бошлиғи Ў.Р.Шукуров туман ҳокими маслаҳатчиси Ф.Нормаматова, туман Нуроний жамғармаси бўлими бошлиғи Э.Собиров ва отинойилар, имомлар ҳамда “маҳалла еттилиги” иштирокида Хотин-қизлар ўртасида ва оила турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида, туман худдудидаги 16 нафар низолашиб келаётган оилаларни яшаш шароити ва низолари ўрганилиб муҳокама этилди.

Ушбу муҳокама жараёнида 2 та оила яраштирилиб муоммолари шу жойнинг ўзида хал этилди. Туманнинг “Сополлитепа” маҳалласида яшовчи “Б” ва “Н”нинг ўзаро низоси ўрганилиб, низо келиб чиқишга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиниб, уларга оилани асраш, фарзандларининг келажагини барбод қилмаслик ҳамда муқаддас саналган оилани сақлаб қолиш билан бирга уларнинг оиладаги ва фарзандлари тарбияси келажаги олдидаги бурчлари тушунтирилганидан сўнг улар шу жойнинг ўзида оилаларини сақлаб қолишларига сўз беришиб, эр-хотинлар ярашишди.

Таҳлилларга кўра, турмуши бузилган аёлларнинг 50 фоиздан ортиғи ўрта ҳол ёки кам таъминланган, яшаш шароити оғир оила фарзандлари. Қизнинг ажралиб, ота уйига келиб қолиши ўша оилалардаги муаммоларни янада кўпайтирмоқда. Қолаверса, ажрашган аёл фарзандларини боқиш, уй-жой қилиш илинжида хорижий давлатларга ишлагани кетмоқда ёки енгил-елпи, ноқонуний йўллар билан пул топишга ҳаракат қилмоқда. Бу, албатта, одам савдоси, аёллар иштирокидаги жиноятларнинг ортишига, фарзандлар тарбиясига, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳам бор гап. Бу каби ҳолатлар мазкур йўналишдаги тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади, – дейди туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров. Оилавий можаролар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, қонуний никоҳи бекор бўлмасдан туриб шаръий никоҳ билан бошқа оила қуриб яшаётган, ана шу ҳолатни била туриб, унга шаръий никоҳ ўқиётган имомларга нисбатан қатъий чоралар кўриш, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, муаммоли оилалар билан ишлаш борасидаги ишларни янада кучайтирилишини таъкидлади.

Туман ҳудудида ўтказилаётган кенг қамровли “Турмуш” профилактик тадбирида фаол иштирок этишлари, шу билан бирга туман ҳудудидаги барча низоли оилаларга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишда, аниқланган муаммоларни ижобий бартараф қилишда ҳамкорликка чорлади.

Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech