13 Ноябр 2024 йил 471

Музработ туманида назорат остидаги шахсларга сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

                          

Музработ тумани ҳокимлиги биносида сайёр суд мажлиси бўлиб унда ЖИБ Музработ туман судининг раиси И. Шайманов, туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ў. Р. Шукуров, туман прокуратураси терговчиси Ж. Элов ва пробация гуруҳи катта инспектори Т. А. Эргашевлар иштирок этиб унда тузалиш йўлига ўтган қилмишининг ҳуқуқий ахамиятини тушуниб етган 9 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган ва 1 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган жами 10 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиниб, пробация назоратидаги шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2024 йилдаги "Пробация тўғрисида"ги 938-сон Қонун тарғиботи ўтказилди. Бундан ташқари назоратда турганларга келгусида қайта жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида касбга ўқиш ва тадбиркорлик қилиш нияти бўлганларга сектор раҳбари томонидан тушунчалар берилди.

Text to speech