21 Март 2022 йил 370

Музработ туманида, "Наврўз" байрами муносабати билан назоратдаги шахсларнинг беш нафари муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди

Музработ тумани ИИБ биносида жиноят ишлари буйича Музработ туман судининг раиси Т.Абдураимов томонидан туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган 5 нафар назоратдаги шахсларга нисбатан "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазо муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech