Музработ туманида навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Президентимизнинг топшириғига кўра жорий йилнинг 15 июл кунидан 15 август кунига қадар Сурхондарё вилоятида амалга ошириладиган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Музработ туман бўлими, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳамкорлигида ишсиз фуқаролар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу ярмарка, аввало, камбағалликни қисқартириш ва пробация
назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Шунингдек, меҳнат ярмарка доирасида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбат ўтказилди ҳамда 2 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди.