24 Феврал 2023 йил 211

Музработ туманида “Мақсадимиз ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш”  шиори остида  “Ёшлар фестивали”  ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2023-йил 13-январдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар жанговар шайлиги ва жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 вефралъ куни Музработ туманидан ҳарбий-ватанпарварлик руҳида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида 3 минг нафардан ортиқ туман ёшлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафон ўтказилди. Шундан сўнг жойларда вилоят ИИБ бошлиғининг кубоги учун  Спортнинг волебол, миллий кураш, арқон тортиш, қўлда куч синашиш  тош кўтариш, камондан ўқ отиш турлари бўйича мусобақаларга старт берилди.  Муросасиз баҳсларда 830 нафар ёшлар ўз жимоний имкониятларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлишди. Мусобақалар  якунида  жами бўлиб 72 нафар ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Тадбир сўнгида “Ёшлар дафтари”га киритилган 12 нафар ёшларга асбоб-ускуна, 12 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерфи харажатлари учун пул маблағлари ва замонавий касбларга ўқитиш учун 10 нафар ёшларга тўлов бадалларини қоплаб бериш сертификатлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech