Музработ туманида маҳалла “eттилиги”, таълим ва соғлиқни сақлаш масканлари фаолияти ҳамда ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг бориши билан танишилди
Бугун
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан
танишиш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3- сектор раҳбари Абдувоҳид
Исмоиловга бириктирилган Музработ туманига
ташриф буюрди. Ташрифнинг дастлабки манзилида вилоят раҳбари 47-сонли оилавий шифокорлик
пунктида бўлди.
Тиббиёт
муассасасида аҳоли саломатлигини асраш, касалликлар профилактикаси ва даволаш бўйича
“Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйиш ишлари билан танишилди, амалга оширилган ишлар
юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш
ҳамда тажрибани самарали йўлга қўйиш мақсадида патронаж ҳамшираларга зарур тиббий
асбоб-ускуналар жамланган сумка ва планшетлар, тиббиёт маскани учун компютер жамланмалари
топширилди. Муассасада ташкил этилган фитобар ҳам кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари 31-сонли мактабда бўлиб, ўқувчи-ёшларни
дарсдан кейинги фан тўгаракларига жалб қилиш, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг
бориши билан танишди. Хусусан, ўзлаштириши паст, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш,
мусиқа ва работотехника тўгараклари ҳамда мактабда ташкил этилган маҳалладаги ишсиз
ёшларни немис тилига ўқитиш курслари фаолияти кўздан кечирилди. Ёшлар билан ўтказилган
суҳбат давомида курсларда иштирок этаётганларнинг ўқиш пуллари давлат ҳисобидан
тўлаб берилаётганлиги, немис тилини пухта эгаллаганлар Германия давлатига юқори
даромадли ишга юборилиши айтиб ўтилди.
Шунингдек,
вилоят раҳбари 9-сонли боғчада яратилган шароитлар ва “Маънавият хонаси”нинг ташкил
этилиши билан танишди. Болажонлар билан суҳбат қилиниб, уларга совғалар топширилди.
Боғчада таълим-тарбия жараёнлари учун етарли шароитлар яратилганлиги ҳамда қўғирчоқ
театри намойиши йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. Ташрифда иштирок этган шаҳар
ва туманларнинг 3-сектор раҳбарларига ўз секторларидаги боғчаларда ишларни ушбу
намуна асосида ташкил этиш вазифаси қўйилди.