23 Январ 2025 йил 321

Музработ туманида криминоген вазиятни яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Куни кеча Музработ тумани ҳокимлиги мажлислар залида, туман прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигида  жиноятчиликни барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилиш давомида, масъул ташкилот ходимдари иштирокида, эълон қилинган "Долзарб 2 ойик" тадбири доирасида белгиланган  топшириқлар ижроси танқидий муҳокама қилинди.

Бундан ташқари кибержиноятга қарши кураш ва бу турдаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳолини унинг қўрбони бўлишларига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбирларини янада кучайтириш аҳолининг барча бўғин қатламларини қамраб олиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech