Музработ туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вояга yeтмаган М.Анинг ота-онаси иштирокида муҳокама йиғилиш ўтказилди.
Сурхондарё
вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига
Музрабод туманида яшовчи вояга етмаган М.Анинг оилавий низолар сабабли, ота-она
ўзаро келишмовчилиги ортидан фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатганлиги
сабабли, вояга етмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги, назоратсиз ва
қаровсиз қолганлиги учун жойлаштирилган. Вояга етмаган М.А. исмли қиз билан профилактик
суҳбатлар олиб борилиб, психологик ёрдам кўрсатилди. Келгусида жиноят содир
этмаслиги ва жиноят қурбони бўлишини олдини олиш мақсадида, вояга етмаганнинг ота-онаси
иштирокида Музрабод тумани болалар масалалари бўйича комиссиясида йиғилиш
муҳокамаси ўтказилди.
Ўзбекистон
ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Ф.Рахмонов туман хотин-қизлар масаласи бўйича ҳоким
ўринбосари М.Ашурова, вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
маркази психологи капитан М.Жўраева,
туман инсон ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси
мудири, маҳалла еттилига ҳамда фаоллари, нуроний ва оқсоқоллар, мактабнинг
ўқитувчилари иштирокида вояга етмаган М.Анинг келгуси таълим тарбияси ва оилавий
шароитини доимий ўрганиш мақсадида, туман ҳокими ўринбосари сўзга чиқиб,
оилавий яшаш шароитини доимий равишда назоратга олиниши, оиладаги носоғлом мухитни
ўрганиб чиқилиши фарзандини муқим бир жойда яшашини таъминлаш юзасидан маҳалла
хотин-қизлар фаоли мураббий этиб бириктирилиб, онаси Ф.Бга ҳимоя ордери
берилиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек,
М.Анинг марказдан кетганидан сўнг таълим тарбияси мунтазам равишда ўқув
машғулотларига қатнашишини марказ ходимлари томонидан ВМнинг 490-сонли қарорига
асосан маниторинг қилиниши ва оиласини, доимий равишда яшаш шароитини назоратга
олиб борилиши туман профилактика инспекторига бириктирилиб, вояга етмаганнинг
қаровсиз ва назоратсиз қолганлиги сабабли ёшлар етакчисига нисбатан хулоса
берилиши таъкидланди.
Муҳокама сўнгида
назоратсиз ва қаровсиз юрганлиги сабабли унинг отасига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасида
белгиланган талаблар бўйича жарима жазоси тайинланиб, фарзандининг келгуси
тақдирига бефарқ бўлмаслиги ҳақида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.