Музработ туманида ИИБ томонидан оталиққа олинган мактаб ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида Сурхондарё вилояти Музрабод туманида жойлашган 22-сонли ўрта мактаби туман ИИБ бошлиғига бириктирилган. Унга асосан мактабда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар учун зарур шароитлар яратиш, қизиқиш ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Шу мақсадда мазкур мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал
ўйини ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчиси, Миллий гвардиянинг
масъул ходимлари, туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ишлари бўйича инспектори,
профилактика инспектори ҳамда мактаб директори ва ўқитувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда фаоллик кўрсатган ўқувчиларга туман ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи
ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек масъуллар мактабдаги яратилган шароитлар, ўтказилаётган фан ва спорт тўгараклари билан танишдилар.