Музработ туманида ички ишлар бўлими томонидан оталиққа олинган ёшлар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2025-йил 14-феврал куни Ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек Ички Ишлар органларида Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органлари раҳбарларига 17689 нафар ёшлар бириктирилган.
Жумладан Музработ тумани ИИБ бошлиғи,
подполковник Ўткир Шукуровга туман ИИБдаги оғир тоифа рўйхатида турувчи 8 нафар
ёшлар бириктирилган. Ушбу бириктирилган ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб,
уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ёшларни ҳунарга ўргатиш туман бандлик бўлими масъул ходимига ишга жойлаштириш бўйича бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этиш ва ёшлар қизиқиш билдирган ишга жойлаштириш юзасидан келишилди. Келгусида ушбу тоифадаги ёшларни ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида, профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди.